24—25 январь кунлари Тошкент вилоятининг «Ғишт кўприк», «Навоий», «Нажимов» ва «Яллама» чегара-божхона комплексларида фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва божхона қўмитаси ходимлари томонидан чегарадан ўтаётган фуқаролар ўртасида шахсий хавфсизликка риоя қилиш юзасидан тушунтиш ишлари олиб борилди, деб хабар беради ФВВ матбуот хизмати.
Фуқароларга зарурият бўлганда ФВВнинг (+99871) 147-10-50 тезкор рақамига мурожаат қилишлари мумкинлиги айтилди.
Тадбир давомида 2600 дан ортиқ ФВВнинг визиткалари тарқатилди.
Қайд этилишича, фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан тадбир республика бўйича ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)