Ўзбекистон делегацияси АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтган ТехWorld USA нуфузли халқаро тўқимачилик кўргазмасида иштирок этди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» газетаси хабар бермоқда.
Кўргазма якунида Ўзбекистондан тўқимачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича инфратузилма, жумладан, логистика ва суғурта тизимини ривожлантириш бўйича ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Ўз навбатида ўзбек товарларини онлайн савдо тизимлари, жумладан, Amazon тармоғида сотиш, уларни почта орқали АҚШга юбориш йўллари ишлаб чиқилди.
Қайд этилишича, айни пайтда Америкада «Фарғона» бренди рўйхатдан ўтказилиб, яна бир савдо белгиси ҳисобланган «Ўзбекистон» илгари суриляпти.
«Бундан ташқари, Нью-Йоркдаги ‘Ўзтрейд’ савдо уйи имкониятларидан фойдаланган ҳолда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган текстил маҳсулотларини катта миқдорда океан орти бозорларига етказиб бериш бўйича келишувларга эришилди. ‘Ўзбекенгилсаноат’ давлат уюшмаси билан тўқимачилик соҳаси учун асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчи йирик компаниялар ўртасида ўзаро англашув меморандумлари имзоланди», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)