Африка мамлакатлари ҳар йили 50 миллиардга яқин маблағдан маҳрум бўлаётганлигининг сабаби коррупциядир. Бу ҳақда 25 январь, пайшанба куни Африка иттифоқи комиссияси раиси Муса Факи Муҳаммад маълум қилди, деб ёзади «ТАСС».
Африка иттифоқи Ижро кенгашининг Эфиопия пойтахтида бўлиб ўтаётган мажлисида чиқиш қила туриб Факи Муҳаммад коррупция муаммоси Африка қитъасининг барча мамлакатларига у ёки бу даражада даҳлдор эканлигини таъкидлади.
«Африка коррупция ҳаракатлари туфайли йўқотаётган пуллар инвестиция сифатида киритилган тақдирда ташқи ёрдам кўринишида келаётган маблағларга қўшимча бўлиши мумкин эди», — дейди комиссия раиси.
Факи Муҳаммад коррупцияга қарши кураш терроризмга қарши кураш каби глобал бўлиши лозимлигини таъкидлади.
Изоҳ (0)