• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Муҳожирлар ҳаёти. Владивостокдаги фарғоналик йигит: «Қайтгим келяпти. Лекин Ўзбекистонда бунча пул топишим қийин» (видео)

    «Дарё» интернет-нашри «Муҳожирлар ҳаёти» лойиҳаси доирасида хорижда меҳнат қилаётган ўзбекистонлик ватандошларнинг фикрларини эълон қилиб боради. Эълон қилинаётган бу фикрларда меҳнат муҳожирлари учун шарт-шароитлар яратиш йўлида бугун бошланган ишлар, ўзгаришлар учун таклиф ўлароқ жаранглаган изоҳлар ҳам йўқ эмас.

    Эълон қилинаётган биринчи монолог — Россиянинг Владивосток шаҳрида меҳнат қилаётган фарғоналик йигитнинг фикрлари (уни «Дарё» муҳаррири Дилшод Шарипов ёзиб олди). Унинг илтимосига кўра, исми-шарифи ва унинг шахсини ошкор этиши мумкин бўлган бошқа маълумотлар кўрсатилмади, матн жузъий таҳрирларга учради.

    Ўзим Фарғонаданман, ёшим 22 да. Лицейни битириб, кейин ўқимадим. Ҳозирча оила қурмаганман.

    Пул топиш мақсадида Россиянинг Владивосток шаҳрига келганимга қарийб бир йил бўлди. Қариндошимнинг ёнида қоровул бўлиб ишлаш учун бир ўзим келдим. Владивосток Узоқ Шарқда жойлашган, поездда 10 кунлик йўл. Бу ерга етиб келгунча чипталар, еб-ичиш ва ҳоказоларга 400 доллар атрофида пул сарфладим.

    Йўл давомида асосан Ўзбекистон поездларида муаммолар бўлди. Биринчи муаммо мажбурий йўл суғуртасидан чиқди. Ўзимизнинг миллий поездимизда ўзимиздан чиққан инсонлар — проводникларимиз йўлнинг бошида қозоқларга «омонпули» деб 1000 рублдан пул йиғиб олди. Қозоғистондан чиқишда ҳам шундай бўлди. Суғурта қаерда қолди? Аслида нимани суғурта қилдик, ҳайронман. Хуллас, гапирсам муаммо кўп, катта мақола бўлади.

    Дастлаб келган вақтимда жуда қийналдим, бунинг устига тил бўйича муаммолар бор эди. Аммо ҳозир бу ердаги бошқа ўзбекларга қараганда рус тилини анча яхши ўзлаштирдим.

    Ишни қоровулликдан бошладим, ҳозир эшик-ром ясайдиган цехнинг иситгичи учун ўтин ёраман. Бахтимга, бошлиғим жуда яхши инсон, ишхонада дўстона кайфият ҳукмрон. Ойлигим 500 доллар. 8 соатлик қатъий иш вақти белгиланган, хоҳишингизга қараб кўпроқ ишлашингиз мумкин. Бу ишга янги келдим, ишни энди ўрганяпман. Иш жуда оғир, аммо бу ишимда ётоқ, ейиш-ичишдан муаммо йўқ. Кийим-бош беришмади, аммо шу кунларда беришмоқчи шекилли. Тезроқ олишим керак. Кундузи -30 даража, кечаси -40 даражагача совуқ бўлади. Ташқарида ўтин ёришим керак — бундай совуқда осон эмас.

    Бу ерда ноқонуний ишлаяпман, чунки ҳужжатларни тўғрилаш харажатлари ва бир йиллик тўловларни ҳисобласа, ўртача 110 минг рубль (тахминан 2 минг доллар) бўлади. Шунча пулим бўлганида, Ўзбекистоннинг ўзида ўқишга кирган ёки армияга кетган бўлардим.

    Оила аъзоларим ёнимда йўқ, лекин бутун Ўзбекистон ва Ўрта Осиё мамлакатларидан келган ўзбеклар кўп. Приморье ўлкасида 100 минг атрофида ўзбек бор. Мен ўзим шу ердаги 100 тача ўзбекистонлик билан танишман. Улар асосан хизмат кўрсатиш ва қурилишда меҳнат қилади. Негадир бу ерларда рус, корейс ва ўзбеклардан бошқа миллат вакилларини кўрмадим.

    Бу ерда пайвандчилар, ҳайдовчилар (B, C, D), бензоаррачилар, ўт ўрувчи аппаратларни тушунадиганлар, ошпазларга эҳтиёж бор. Рус тилини қанча яхши билса, шунча яхши. Ҳозир Ўзбекистонлик ишчилар Владивостокка ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ керак. Чунки халқаро санкциялар туфайли бизнинг ҳудудда минглаб КХДР фуқаролари ишлаш ҳуқуқидан айрилди. Уларга ачинаман.

    10 километр нарида Корея Халқ Демократик Республикаси чегараси жойлашган. Приморьеда бир неча юз минг КХДР фуқаролари бор. Санкциялардан сўнг, уларнинг 15 фоизи қайтиб кетди, дейишяпти. Кўп жойларда шимолий кореяликлар очган корхоналар, ташкилотлар ҳам тугатиляпти. Ишхонамиз бошлиғи асли олмаоталик корейс — жаноб Ким. Жаноб Кимнинг «тепа»да танишлари кўп, шу сабаб ишхонамиздаги корейсларни олиб қолди.

    Менинг Россияга сафарим муаммолари поезддан бошланганди. Россиядаги элчихона ва консуллик ходимлари умуман ишламайди, деса ҳам бўлади. Икки ой кўчаларда қолиб кетдим, минг марта қўнғироқ қилдим. Фақат бир марта қайтиб телефон қилишди ва русчада: «Владивостокка ёрдам беролмаймиз, билганингизни қилинг», — деб жавоб беришди.

    Ҳозирча Россиядан қайта олмайман. Ўзбекистонда қолган оиламнинг ёлғиз боқувчисиман. Аслида жуда кетгим келяпти. Ўзбекистонда бу ердаги каби маош олишим жуда қийин, бунинг устига институтда ўқимаганман.

    Менимча, Ўзбекистонда, кўп ҳолларда, бирор жойга ишга киришинг учун ё пора беришинг керак, ёки таниш-билишинг бўлиши керак. Бундай иллатларга маошнинг камлиги сабаб. Меҳнатдан қочмайман, агар Ўзбекистонда шароит қилиб беришса, Россияда ишлаётган пулимнинг 10 тасини топа оламан.

    Мавзуга доир:Муҳожирлар ҳаёти. Новосибирскдаги шаҳрихонлик йигит: «Аввалига уйланиш учун Россияда ишладим. Энди оиламни боқиш учун Россиядаман» (видео)

    Мавзуга доир: Муҳожирлар ҳаёти. Россиядаги наманганлик боғбон: «Россияда 13 йил давомида қилмаган ишим қолмади. Ҳатто чўчқа ҳам боққанман» (видео)

    25.01.2018, 17:08   Изоҳ (0)   149344
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    USAID Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши жараёнини қўллаб-қувватлайди

    25.01.2018, 16:44

    Ёшлар иттифоқи молия вазирлигига 1000 нафардан ортиқ ёш кадр топиб берди

    25.01.2018, 16:33

    Норин туманида болалар билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари 40 фоизга камайди

    25.01.2018, 16:24

    Ўзбекистон делегацияси «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти йиғилишида иштирок этади

    25.01.2018, 16:23

    Ўзбекистонда китоб муаллифларига қалам ҳақи 80 фоизга оширилди

    25.01.2018, 15:40

    Ўзбекистонда 2 ойда 10 дан ортиқ сохта нострификация гувоҳномалари аниқланди

    25.01.2018, 15:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Вьетнамда сайёҳлик кемаси ағдарилиши оқибатида 34 киши ҳалок бўлди (фото, видео)

    Дунё | 20 июл, 00:00

    “Киев Москвага келаси ҳафта музокаралар ўтказишни таклиф қилди” — Зеленский

    Дунё | 19 июл, 23:40

    “Озарбайжон AZAL самолёти ҳалокати туфайли Россияга қарши халқаро даъво тайёрламоқда” — Илҳом Алиев

    Дунё | 19 июл, 23:19

    Ўзбекистонда академик лицейларга кириш тест синовлари қачон ўтказилиши эълон қилинди

    Ўзбекистон | 19 июл, 23:00

    Хаби Алонсо “Челси” етакчиси Коул Палмерни “Реал”га олиб келмоқчи

    Спорт | 19 июл, 22:57

    Аir Chinа авиакомпанияси Пекиндан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

    Ўзбекистон | 19 июл, 22:55

    Жанубий Кореяда 4 кундан бери ёғаётган ёмғир сабаб 5 киши ҳалок бўлди (фото)

    Дунё | 19 июл, 22:35

    Латвия минглаб россияликни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда 

    Дунё | 19 июл, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.