27—29 январь кунлари Ўзбекистонга шимолий Қозоғистон орқали ғарбий Сибирда шаклланган ўта совуқ ҳаво массаси кириб келади. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.
Ўзбекистон ҳудудида меъёрдагидан 7-12 даража паст аномал совуқ об-ҳаво кутилмоқда.
28—29 январь кунлари ҳаво ҳарорати кечки пайт 11-14, кундузи 2-5, шимолий минтақаларда кечки пайт 17-20, кундузи эса 7-10 даражагача пасайиб кетади.
Кутилаётган совуқлар автотранспорт, алоқа, энергетика ва коммунал хизматлар ишини қийинлаштириши мумкин.
Изоҳ (0)