Футбол бўйича Англия Лига Кубогининг биринчи финалчиси «Манчестер Сити» клуби бўлди.
Чорак финалда «Манчестер Юнайтед»га чиқиш эшикларини кўрсатиб қўйган қуйи лиганинг «Бристоль Сити» клуби «шаҳарликлар»га етарлича қаршилик кўрсатди. «Этиҳад» аренасида бўлиб ўтган биринчи ўйиннинг сўнгги дақиқасида Серхио Агуэро гол уриб, «Сити»нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабасини таъминлаб берганди. Жавоб ўйинида эса Кевин де Брюне сўнгги сонияларда ғалаба голини уришга эришди.
Бугун финалнинг иккинчи иштирокчиси номи аниқ бўлади. Бу йўлда Лондоннинг икки клуби — «Челси» ва «Арсенал» ўзаро кураш олиб бормоқда. Томонларнинг «Стэмфорд Бриж» аренасида кечган илк ўйинида 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Мазкур жамоалар, шунингдек, АПЛ доирасидаги икки ўйинда ҳам дуранг ўйнади. 24 январь тунида эса улардан бири Лига Кубоги билан хайрлашади.
Англия Лига Кубоги Ярим финал 23 январь, сешанба
«Бристоль Сити» — «Манчестер Сити» 2:3
Голлар: Лерой Сане, 43 (0:1). Серхио Агуэро, 49 (0:2). Марлон Пэк, 64 (1:2). Эден Флинт, 94+ (2:2). Кевин де Брюйне, 96+ (2:3).Дастлабки ўйин: 1:224 январь, чоршанба«Арсенал» — «Челси» 01:00
Изоҳ (0)