Ҳиндистоннинг Деншок шаҳрида каламушлар ибодатхонаси жойлашган. Ибодатхонага боғлиқ афсоналарга кўра, дунёдан ўтган одамлар каламушлар кўринишида қайта туғилади. National Geographic мазкур ибодатхонага эътибор қаратди.
Ҳиндистоннинг турли томонларидан одамлар «каламуш бўлиб туғилган қариндошлари»ни зиёрат қилиш учун ибодатхонага келади. Ибодатхонада камида 250 мингта кемирувчи яшайди.
Каламушларга алоҳида каста вакиллари ғамхўрлик қилади. Кемирувчиларнинг овқат рационига дон, кокос ёнғоқлари ва сут киради. Ширин ва юқори калорияли овқатлар каламушларнинг диабет билан касалланиб, табиий муддатдан аввалроқ ўлишига олиб келиши мумкин. Бу ҳолат юз берган вақтда ўлган каламушлар кумуш ёки олтиндан ясалган нусхаси билан алмаштирилади. Зиёратчилар ва қаровчилар каламушлар билан овқатланишни ва сув ичишни бахт ва шараф деб билади.
Изоҳ (0)