АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли MH-60S Seahawk вертолёти экипажи ўқув машғулотларидан Нью-Йоркка қайтган. Ҳарбий хизматчилардан бири эшикни очиб, вертолётдан тушишга ҳозирланган, бироқ учувчи вертолётни тўғри қўндира олмаган ва у думи билан бетон асосга урилган. «РИА Новости» ҳолат акс этган видеога эътибор қаратди.
Таъкидланишича, бу вақтда майдонча бўш бўлган, вертолётнинг йўлида ҳеч қандай тўсиқ бўлмаган. Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳ (0)