Молдова парламенти спикери Андриан Канду Днестрбўйидаги Россия қўшинларини «босқинчи кучлар» деб атади ва Москвани халқаро ҳуқуқни бузишда айблади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
У Latvijas Avize нашрига берган интервьюсида Молдова Россия ҳарбийлари минтақада 25 йил бўлиши давомида қанча молиявий зарар кўрганини ҳисоблаш учун халқаро юридик компанияга мурожаат этиш ниятида эканлигини билдирди.
Кандуга кўра, ҳисоб-китоб миллиардлаб долларни ташкил этиши мумкин.
Изоҳ (0)