Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқиши бўйича иккинчи референдум ўтказилишини истисно этди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
«Brexit бўйича иккинчи референдум бўлмайди. Биз фуқароларимиздан сўрадик ва улар Европа иттифоқини тарк этишни истаётгани ҳақидаги фикрини билдирди», — деди Мэй France-2 телеканалига берган интервьюсида.
Шу билан бирга, Мэй мамлакат «Европанинг бир қисми эканлиги»ни эслатиб ўтди.
«Биз Евроиттифоқни тарк этяпмиз, аммо Европани эмас», — таъкидлади бош вазир.
Изоҳ (0)