20 январь, шанба куни Наманган вилоятидаги барча таълим муассасалари, бошқарма, ташкилот ва корхоналарда иш куни Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 18 январь куни юз берган автобус ёнғинида ҳалок бўлган ўзбекистонликларни хотирлаш ва бир дақиқалик сукут сақлаш билан бошланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Кутилмаган фожиа оқибатида яқинларидан айрилиб, бошига мусибат тушган ҳамюртларимизга Яратгандан сабр-қаноат сўраймиз, уларга чуқур ҳамдарлигимизни изҳор этамиз», — дейилади вилоят ҳокимлиги ахборотида.Наманган шаҳар ҳокимлигида
Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида
Наманган давлат университетида
Наманган муҳандислик-технология институтида
Наманган муҳандислик-қурилиш иниститутида
Наманган шаҳридаги 77-умумтаълим мактабида
Мактабгача таълим муассасаларида
20 январь куни фожиа оқибатида ҳалок бўлган 52 кишидан 49 нафарининг шахси аниқлангани маълум бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, уларнинг 32 нафари Наманган вилоятидан бўлган.
Изоҳ (0)