Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида ёниб кетган автобусдан омон қолган беш киши енгил даражада куйиш жароҳатини олган. Бу ҳақда вилоят губернатори ўринбосари Серик Туленбергенов маълум қилди, деб ёзади «РИА Новости».
Мавзуга доир: Ўзбекистон ФВВ: Дастлабки маълумотларга кўра, Қозоғистонда ёниб кетган автобусда 55 ўзбекистонлик бўлган
Қозоғистон ИИВ Фавқулодда вазиятлар қўмитаси вакилининг сўзларига кўра, омон қолганлардан 3 нафари Ўзбекистон фуқароси, қолган икки нафари Қозоғистон фуқароси бўлган ҳайдовчилардир.
Изоҳ (0)