Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович мамлакатга қайтиш ниятида. Бу ҳақда унинг адвокати Виталий Сердюк маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
«Шубҳасиз, Янукович Украинага қайтиш ниятида. Унинг Россияда бўлиб туриши вақтинчалик, мажбурий чора», — деди Сердюк.
Адвокат Янукович кетишига сабаб бўлган ҳолатлар «ҳал бўлиши ёки бартараф этилиши»га умид билдирди. Янукович Россияда қонуний асосларда бўлиб турганини таъкидлади.
Изоҳ (0)