Hyundai яқин 5 йил мобайнида 45 минг кишини ишга олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Ведомости» хабар бермоқда.
Жанубий Корея молия вазирлигига кўра, компания шу муддат мобайнида 23 триллион вона (21,56 миллиард доллар) миқдорида инвестиция киритиш ниятида. Инвестициялар электромобиллар ва ҳайдовчисиз машиналар ишлаб чиқаришга йўналтирилади.
Компания вакили штатларни кўпайтириш бўйича режаларни тасдиқлади, бироқ инвестициялар суммасига изоҳ беришдан бош тортди.
Изоҳ (0)