Chevrolet компанияси Детройтдаги автосалонда тўлиқ ўлчамли янги авлод Silverado пикапини тақдим этди. Модель енгиллаштирилган кузов конструкциясига, юк ташувчи синфидаги энг катта платформага эга бўлган. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Аввалги авлод пикапи билан таққослаганда янги Silverado 41 миллиметрга узунроқ бўлган. Унинг ғилдирак базаси эса 100 миллиметрга катталашган. Алюминий ва ўта мустаҳкам пўлатнинг ишлатилгани ҳисобига икки кабинали пикап 204 килограммга енгиллашган.
Изоҳ (0)