Вашингтонда метронинг 60 киши кетаётган поезди издан чиқиб кетди. Бу ҳақда АҚШ пойтахти транспорт бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Ҳодиса Farragut North бекатидан ўтгандан сўнг рўй берди. Таркибнинг барча йўловчилари эвакуация қилинди, ҳеч ким жабрланмади.
NBC телеканали йўловчилар метро туннели бўйлаб 182 метр юргани, сўнг юқорига чиқариб олинганини хабар қилди.
Гувоҳларга кўра, поезд қаттиқ силкинган, шундан сўнг пақиллаган овоз эшитилган. Метро вакили поезд янги бўлганини билдирди. Ҳодиса сабабларига аниқлик киритилмоқда.
Изоҳ (0)