Грузия миллий гвардияси собиқ қўмондони, собиқ парламент депутати, истеъфодаги бригада генерали Самсон Кутателадзе Рустави шаҳрида отиб кетилди. Бу ҳақда «Грузия онлайн» хабар бермоқда.
Кутателадзе истеъфога чиққанидан сўнг тадбиркорлик билан шуғулланган ва шаҳардаги «Истанбул бозори» эгаларидан бири эди. Бозор қўриқчилари унинг жасадини иш кабинетидан топди.
Қотилликка нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас. Бозор ходимлари Кутателадзенинг ҳеч ким билан можароси бўлмаганини билдирмоқда.
Грузия ИИВ «Қасддан қотиллик» моддаси бўйича жиноий иш қўзғади.
Изоҳ (0)