Германияда «Рейх фуқаролари» сони бир йилда 56 фоизга кўпайган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Рейхсбургерлар («Рейх фуқаролари») миллийчилик ҳаракати аъзолари бўлиб, Германия Федератив Республикасини тан олмайди ва ўзларини 1937 йилдаги чегаралардаги немис рейхи фуқаролари деб атайди.
Маълум қилинишича, уларнинг сони январь ойида 15,6 минг кишига етган. 2017 йилнинг бошида хавфсизлик хизматлари ҳаракат аъзолари сонини 10 минг киши деб ҳисоблаган.
Хабар қилинишича, рейхсбургерлар ўз армиясини тузишга шайланмоқда. Конституцияни муҳофаза қилиш бўйича идоранинг маълум қилишича, ҳаракат вакиллари бир нечта ҳудудда конспиратив учрашув ўтказган ва уларда ҳарбий ташкилот тузиш масаласи муҳокама қилинган.
Ҳукумат умумий армия тузиш ғояси аввал бирлашмаган фаолларни ва кичик гуруҳларни ҳаракатага тушириши ва уларни кучли тузилмага айлантиришидан хавфсирамоқда. Ҳаракат аъзоларининг кўпчилигида қонуний ва ноқоқнуний йўл билан ўзлаштирилган қуроллар борлиги маълум.
Изоҳ (0)