Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида «Бектемир» ЙПХ масканида 1996 йилда туғилган Жавоҳир Мамарасулов бошқарувидаги Lacetti автомобили тўхтатиб, текширилди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Текширув давомида автомашина салонидан оғирлиги 2,74 грамм бўлган марихуана топилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Изоҳ (0)