Аргентинанинг икки ой аввал Атлантика океанида ғойиб бўлган «Сан-Хуан» сув ости кемасини қидириш кема топилгунича давом этади. Бу ҳақда мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари вакили Энрике Балби маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
«Қидирув ишлари якунланадиган ҳеч қандай сана белгиланмаган», — деди Балби матбуот анжумани чоғида.
Эслатиб ўтамиз, Ушуайя ҳарбий-денгиз базасидан Мар-дел-Платага йўл олган «Сан-Хуан» сув ости кемаси ўтган йил 15 ноябридан бошлаб алоқа чиқмай қўйганди.
Изоҳ (0)