Туркманистон полицияси фолбинларга қарши рейдлар уюштириб, уларни жаримага торта бошлади. Бу ҳақда «Хроника Туркменистана» портали маълум қилди.
Айтилишича, қўлга олинган фолбинлар полиция идорасига олиб келиниб, уларга нисбатан баённома тузилади, сўнг 100 манат жарима ёзилади.
Нашр манбаларининг таъкидлашича, ҳукумат полицияга «ғазнани ҳар қандай йўл билан тўлдириш»га кўрсатма берган. Айнан шу туфайли фолбинлар биринчи қурбонлар сифатида танланган.
Изоҳ (0)