• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12509.83
    • RUB156.55
    • EUR14520.16
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Мусулмонлар идораси Ўзбекистоннинг АҚШ давлат департаменти томонидан диний эркинликлар бузилаётган мамлакатлар рўйхатига киритилишини янглиш иш деб атади

    АҚШ давлат департаменти Ўзбекистонни яна «виждон эркинлиги ва диний эркинлик соҳасида бузилишлар туфайли алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган» мамлакатлар рўйхатига киритгани мўмин-мусулмонларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди, деб ёзади Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати. 2018 йил 4 январь куни Департамент томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, бу рўйхатдан Эрон, Хитой, Шимолий Корея, Мьянма, Эритрея, Судан ва Саудия Арабистони ҳам жой олган.

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ушбу ҳолатга муносабати акс этган баёнотини тўлиқ келтириб ўтамиз.

    Бугунги Ўзбекистоннинг ушбу рўйхатга киритилишини янглиш иш, деб ҳисоблаймиз. Чунки ўтган бир йил давомида диний соҳада энг кўп ўзгариш ва енгилликлар бўлди. Эзгулик ва хушхабарларга лиммо-лим бўлди. Шукрки, ҳаётимиз бутунлай жонланиб кетди. Ҳар куни бир янгилик, ажойиб туҳфа бўлмоқдаки, халқимиз бундан жуда ҳам мамнун. Улуғ неъматлар кетма-кетлиги тўхтовсиз давом этмоқда.

    Ҳақиқатан, эътиқод борасида тўпланиб қолган масалалар ечимини топиш, ушалмас орзу бўлиб турган истакларнинг рўёби борасида жуда ҳам катта ишлар қилинди. Шахсан Президентимизнинг саъй-ҳаракати билан Ислом дини қадриятларини асраб-авайлаш, диний саводхонликни ошириш ва динимизнинг эзгу таълимотларини кенг тарғиб этиш мақсадида, улкан ишлар қилинди. Буни аниқ мисолларда баён қиладиган бўлсак, жумладан:

    Ислом цивилизацияси маркази ва 2 та халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилди. Вилоятларда калом, ҳадис, фиқҳ, ақида, тасаввуф илмларини ўрганишга ихтисослашган 5 та илмий мактаб иш бошлади.

    Исломий таълим муассасалари сони 11 тага етказилди. Бухорода Олий мадраса ташкил этилди. Тошкент ислом институтида 3 йиллик махсус сиртқи бўлим очилди, диний ўқув юртлари қошида ўқув курслари юритилди, Қуръони карим қироати бўйича «Таҳфизул Қуръон» гуруҳлари фаолият бошлади, қабул квоталари 150 фоизга оширилди.

    Мамлакатимиз бўйича 15 та масжид қайтадан барпо этилди, 55 та масжид капитал таъмирланди. Биргина Сурхондарё вилоятининг олис ҳудудларида 4 та янги масжид иш бошлади, яна 4 тасини очиш режага киритилди.

    Интернет сайтларида диний фанлардан онлайн дарслар ташкил этилди, тўғридан-тўғри саволлар-жавоблар рукни мунтазам ишлаб турибди, сайтлар ва ижтимоий тармоқларда диний-маърифий тарғибот жадал олиб борилмоқда.

    Президентимизнинг юксак ташаббуси ва оталарча раҳнамоликларида ўлкамизнинг туман-шаҳарларида Аллоҳ таолонинг каломи Қуръони каримни ўз қалбларига жо қилган қори ва қориялар мусобақалари кенг миқёсда бўлиб ўтмоқда.

    Ўтган йил охирида Президентимиз «Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекдилар. Унга кўра, академияда «Қуръоншунослик», «Фиқҳ илми», «Ҳадисшунослик» ва «Калом илми» мутахассисликлари бўйича магистрлар, шунингдек, ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий-педагог кадрлар тайёрланади.

    Мана шундай кенг имконият ва қулайликлар бўлган юртни, бугунги дунёда топиш кийин бўлса керак? Аксинча шундай мамлакатни «виждон эркинлиги ва диний эркинлик соҳасида бузилишлар туфайли алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган» давлатлар рўйхатига киритиш адолатдан бўлмайди.

    Яна шуни қайд этиш керакки, оммавий ахборот воситаларида диний ходимлар чиқишлари кескин кўпайтирилди. «Ҳидоят сари» ва «Зиё» кўрсатувлари эфир сони икки бараварга оширилди. «Ўзбекистон 24» телеканалида имом-хатиблар иштирокида давра суҳбати қилинмоқда. «Маданият ва маърифат» телеканалида уламолар иштирокида кўрсатувлар эфирга узатилмоқда. Шунингдек, «Зиё чашмаси» номли радио эшиттириш ва 50 га яқин диний-маърифий веб-сайтлар иш олиб бормоқда.

    «Ҳидоят» журнали жами 1 миллион 145 минг нусхада, «Ислом нури» газетаси жами 820 минг нусхада нашр этилди. Шунингдек, 200 га яқин номдаги диний адабиётлар бир неча юз минг ададда чоп этилди. Қуръони карим маънолари таржимаси, ҳадислар тўплами, буюк муҳаддис, олим ва фиқҳ илми пешволарининг асарлари таржима қилиниб, халқимизга туҳфа қилинди.

    Яна фахр билан айтиш керакки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарлиги остида Мисрдаги «Дорус-салом» нашриёти ва Азҳари шариф ҳузуридаги илмий академия билан Қуръони каримни чоп этиш бўйича келишувга эришилиб, ўзимизда Қуръони карим чоп этилмоқда. Шу ўриндан қайд этиш керакки, кўзи ожиз мўмин-мусулмонлар учун брайл ёзувидаги Қуръони карим нусхасини чоп этиш бўйича Ўзбекистон дунёдаги учинчи давлат ҳисобланади.

    Ҳаж квотаси икки мингтага, умра квотаси 4 мингтага ошди, биринчи марта Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларидан бир гуруҳи бепул ҳажга юборилди. Шу кунга қадар жами 120 мингдан зиёд фуқаро ҳаж ибодатини, 92 мингдан ортиғи умра амалини адо этди.

    Яна бир муҳим масалага эътибор қаратиш зарур. Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан турли диний оқимларга аъзолар рўйхатида бўлган 16 минг нафардан зиёд киши рўйхатдан чиқарилди. Ушбу фуқароларнинг дарди ва мақсадини ўрганиш, уларнинг камситилишига мутлақо йўл қўймаслик, қўллаб-қувватлаш, жамиятга киришиб кетишларини таъминлаш бўйича жуда катта ишлар қилинди. Биргина Шайхонтоҳур туманининг ўзида шундай 118 нафар шахс амбулатор ва стационар шароитда соғломлаштирилди, 352 нафар бола ўз хоҳишига кўра, тўгаракларга жалб этилди. Тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган 12 нафар шахсга кредит олишда кўмаклашилди, 3 нафар оиланинг уй-жой шароитини яхшилаш учун Сергели туманидаги янги кўп қаватли уйлардан олишга ёрдам берилди.

    Тарихда илк бор Ўзбекистон Президенти томонидан 2 минг 700 нафар судланганларни афв этиш, жумладан, турли жиноят содир этган, қилган ишидан қаттиқ пушаймон бўлган ва тўғри йўлга кирган, ижобий тавсиф олган 956 шахсни жазони ўташ колонияларидан озод қилиш тўғрисида фармони минглаб ўксик қалбларга малҳам бўлди. Афв этиш тўғрисидаги ҳужжатга мувофиқ судланганлар оиласи бағрига ва ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айланиши учун жамиятга қайтиш имконига эга бўлди.

    Бундай кишиларни жамиятга қайтариш, уларнинг одамлардан ажраб қолмасликлари чорасини кўриш, тасалли бериб, ҳаётда ўз ўринларини топиб олишларига кўмаклашиш ишлари олиб борилмоқда. Зеро, улар бизнинг юртдошларимиз, қўни-қўшниларимиз, оға-иниларимиздир. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади:  «Албатта, мўминлар динда ўзаро биродардирлар. Бас, сизлар икки биродарингиз ўртасини тузатиб қўйингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, шояд, раҳм қилинсангиз» (Ҳужурот, 10).

    Демак, ўзимизнинг миллатдошимизни, маслакдошимизни, диндошимизни, қолаверса, бир мўмин-мусулмон бандани ҳаётда ўз йўлини топишига ёрдам қўлини чўзиш, хато ва камчиликларини афв этиш, унга тўғри йўл кўрсатиш динимиз талабларидандир. Аллоҳ таоло «Афвни (қабул қилиб) олинг, яхшиликка буюринг», деб хитоб қилади.

    Шу ўринда айтиш керакки, динимизнинг шиддат билан тараққий этиб бораётгани ва олийжанобликда устун эканини кўролмайдиган дин душманларининг кирдикорлари дунё мусулмонлари ғазабини қўзғамоқда. Жаҳоннинг турли минтақалари, хусусан, араб-мусулмон мамлакатларида содир бўлаётган даҳшатли воқеалар ортида қора кучлар турганини англаш лозим. Муҳтарам Президентимиз БМТ Бош ассамблеясининг 72-сессиясида: «Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади», — деб юксак журъат билан айтган мана шу чиқишлари катта жасорат бўлди.

    Ҳақиқатан, турли фитналарнинг ортида қандайдир кучлар турганига теран кўз билан қараш керак. Инсон ҳар қандай кучларнинг фитналарига алданмаслиги ва ниҳоятда ҳушёр бўлиши кераклиги ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Мўмин киши зийрак, ҳушёр ва оқил бўлади», деган ҳадислари моҳиятини чуқур тушуниш лозим.

    Хулоса қилиб айтиш керакки, бугун Ўзбекистонда кечаётган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий-маърифий соҳадаги ислоҳотлар кўп миллатли халқимиз томонидан катта қувонч билан кутиб олинмоқда. Одамларимиз турмуш тарзида, айниқса, диний-эътиқодий масалаларида рўй бераётган ижобий ўзгаришлар юртимизда яшаб келаётган барча дин вакиллари томонидан эътироф этилаётганига ҳамма гувоҳ бўлмоқда. Бу муҳим жиҳатларни инобатга олиб, Ўзбекистоннинг бу йўналишдаги «алоҳида ташвишга сабаб бўлаётган» мамлакатлар рўйхатига киритилгани бир замонлар эскича қарашлар асосида қабул қилинган нохолис хулосалар эканидан далолат беради. Шу маънода, бу фикрлар АҚШ давлат департаменти томонидан Ўзбекистон ҳақида тарқатилган ахборотни бирёқлама, нохолис маълумотларга таянган ҳолда тайёрланган, ҳақиқий воқеликдан анча йироқ ҳисобот деб айтишга асос бўла олади.

    Юқорида қайд этилган асослар ва юртимизнинг кўп сонли мўмин-мусулмонлари мурожаатларидан келиб чиқиб, Ўзбекистонни мазкур рўйхатдан чиқариш мақсадга мувофиқ бўлади.

    15.01.2018, 10:35   Изоҳ (0)   16318
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қуръон мусобақаси бошланди (жонли видео)

    15.01.2018, 10:31

    Фарғонада «Уммул-қуро» масжиди таъмирдан чиқарилди (фото)

    15.01.2018, 10:09

    Ўзбекистонда Қуръон мусобақаси бошланишига бир неча дақиқалар қолди (фото)

    15.01.2018, 09:54

    Тебинбулоқ кони негизида тоғ-металлургия комплекси қурилади

    15.01.2018, 09:36

    Ўзбекистонда илк марта Nationаl Stone бренди остида сунъий кварц тоши ишлаб чиқарилмоқда

    15.01.2018, 09:00

    Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади

    15.01.2018, 08:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42
    Audio Icon

    Космосдан қуруқликкача: АҚШнинг “Олтин гумбаз” ракета қалқони 4 қатламдан иборат бўлади

    13 август, 13:39
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги ташкил қилинади

    Ўзбекистон | 13 август, 15:23

    “Россия Украина билан урушда ғалаба қозонди” — Венгрия бош вазири

    Дунё | 13 август, 15:15

    Ўзбекистонда фермерларга пахтанинг ҳар бир тоннаси учун 1 млн сўмдан субсидия берилади

    Ўзбекистон | 13 август, 14:57

    Шавкат Мирзиёев пахта “спекуляцияси” билан шуғулланаётганларни танқид қилди

    Ўзбекистон | 13 август, 14:46

    Мисрдаги тилла билан қопланган энг қадимги мумиё қандай кўринишда? (фото)

    Илм-фан | 13 август, 14:45

    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

    Реклама | 13 август, 13:45

    Швейцарияда тезликни оширган ҳайдовчи 110 минг доллар жаримага тортилди

    Дунё | 13 август, 14:30

    Сурхондарёдаги пропан заправкада портлаш юз берди (видео)

    Ўзбекистон | 13 август, 14:30

    Таэквондочи Трамп, самбо билан профессионал шуғулланган Путин ва қора белбоғ соҳиби Тўқаев: спорт унвонларига эга давлат раҳбарлари ҳақида биласизми?

    Спорт | 13 август, 14:24

    “Муллалар ҳаётингизни издан чиқаришига йўл қўйманг”: Нетаньяху эронликларни исёнга чақирди

    Дунё | 13 август, 14:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.