2018 йилнинг дастлабки кунларида Фарғона шаҳрининг Ёрмазор маҳалласида жойлашган «Уммул-қуро» масжиди миллий ва замонавий уйғунликликни мужассам этган кўринишда таъмирдан чиқарилди, деб ёзади «Fargonaziyo.uz».
Айни вақтда Фарғона вилоятида 198 та масжид фаолият олиб бормоқда. Масжидлар кундан-кун янгича қиёфа кашф этиб, ибодатга келувчиларга маънавий ҳаловат бахш этаётир, дейилади хабарда.
– Масжидга кирган одам дунёни, ғам-ғуссани унутади. Бу жойдан ҳаловат ва тарбия олади. Таъбир жоиз бўлса, ер юзидаги энг тинч жой – бу масжид десак муболаға бўлмайди, – дейди Фарғона шаҳридаги «Уммул-қуро» масжиди ҳамда вилоят бош имом-хатиби Т.Эрбўтаев.
Нашр эслатишича, аввал мамлакат мустақиллигининг 26 йиллик байрами арафасида вилоятдаги 8 та масжидда замонавий лойиҳа асосида қурилиш ишлари бошланган эди.
Изоҳ (0)