Тошкент вилоятининг бир қатор туман ва шаҳарларидаги ҳудудий молия ва солиқ органлари раҳбарларининг ишдан олиниши натижасида бўшаб қолган ўринларга захирадаги ва Ёшлар Иттифоқи тавсия этган кадрлар тайинланган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
ЎзА хабарида таъкидланишича, Ёшлар Иттифоқининг Тошкент вилояти Кенгаши томонидан тавсия қилинган кадрлар «ёш, ватанпарвар ва давлатимиз равнақига ҳисса қўшишга шижоат билан ёндашадиган мутахассислардир».
Хабар беришларича, Ёшлар Иттифоқининг ҳудуддаги фаол аъзолари билан суҳбат ўтказилиб, улар орасидан 28 ёшли Ш.Рўзматов Ўрта Чирчиқ туман молия бўлими мудирлигига, 30 ёшли З.Умаров эса Оққўрғон туман молия бўлими мудирлигига тайинланган.
Изоҳ (0)