АҚШ мудофаа вазирлиги доимий равишда киберҳужумларга дуч келмоқда. Бу ҳақда Пентагон ахборот таъминоти бошқармаси бошлиғи генерал Алан Линн маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Бир неча йил аввал 1-2 гигабайт ҳужумга дуч келиш катта воқеа эди. Бугунга келиб интернетдан фойдаланиш нуқталарига уюштирилаётган 600 гигабайтли хуружларга тўқнаш келяпмиз. Ҳозирда ‘Ўлим терабайти’ деб номлаган ҳужум ҳам атрофимизда ўралашиб юрибди. Биз уни қайтаришга тайёрмиз», — деди Линн.
Генерал 3,2 миллион фойдаланувчиси бўлган вазирликда хакерлардан ҳимоя учун етарлича имконият борлигига ишонтирди.
Изоҳ (0)