Туркия жануби-шарқида Ироқ фуқаролари кетаётган автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди, деб хабар беради «Вестник Кавказа».
Авария трассанинг Туркия — Ироқ чегарасидаги «Хабур» назорат-ўтказиш пункти ва Туркиянинг Силопи шаҳри ўртасидаги ҳудудида юз берди.
ЙТҲ оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлди, улардан уч нафари болалар эканлиги айтилмоқда. Яна 28 киши жароҳатланган.
Маълумотларга кўра, ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида автобус ағдарилиб кетган.
Изоҳ (0)