Ўзбекистонлик енгилмас боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг профессионал рингдаги 12-жанги мамлакат телеканалларида илк бор намойиш этилади.
13 январь куни Тошкент вақти билан 08:00 да рингга кўтариладиган Шоҳжаҳон Эргашев иштирокидаги жангни Sport-TV орқали тўғридан-тўғри томоша қилиш мумкин. Бунда ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси бошқа бир енгилмас боксчи — америкалик Сони Фредриксонга қарши рингга чиқади.
Фредриксон профессионал боксда 18 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг барчасида рақибларини мағлуб этишга муваффақ бўлган. 12 та жангини нокаут билан якунлашга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)