Польша ҳукумати молиялаштириш тўхтатилган тақдирда мамлакатни Евроиттифоқдан олиб чиқишга уриниши мумкин. Бу ҳақда Евроиттифоқ раҳбари Дональд Туск огоҳлантирди, дея хабар беради «Коммерсантъ».
Евроиттифоқ раҳбарига кўра, ҳукмрон «Ҳуқуқ ва адолат» партияси учун тузилмадаги асосий афзаллик маблағ олишдан иборат.
«Бу партия учун Евроиттифоқда бўлиб туришнинг моҳияти тўлов балансларига бориб тақалади. Умумий бозор, ҳуқуқ-тартибот, кафолатланган хавфсизлик ва бошқа қолган афзалликлар умуман писанд қилинмайди», — деди Туск.
Изоҳ (0)