Берклидаги Лоуренс номидаги миллий лаборатория олимлари астероидлар камаридаги метеоритларда мураккаб органик бирикмалар ва сув борлигини аниқлади. Сайёрашунослар мақоласи Science Advances журналида чоп этилган. У ҳақда қисқача Phys.org сайти ҳикоя қилади.
Тадқиқотчилар фикрича, уларнинг топилмаси Ерга қулайдиган космик жисмлар сайёрада ҳаётнинг пайдо бўлишида муҳим рол ўйнаган бўлиши мумкинлигини кўрсатади.
Тадқиқотчилар метеоритлар ичидаги тош тузнинг жуда кичик кристаллари кимёвий таркибини ўрганди. Бу кристаллар турли рангларга эга. Космик жисмлар ёши 4,5 миллиард йилга тенг.
Минералларнинг рентген суратлари кристалларда таркибида турли органик молекулалар бўлган туз билан тўйинган сув эритмаси аралашмалари борлигини кўрсатди. Олимлар фикрича, топилма примитив ҳаёт, масалан, микроорганизмлар Қуёш тизимининг бошқа жойларида ҳам мавжуд бўлиши мумкинлигини намойиш этади.
Изоҳ (0)