АҚШ Давлат департаменти америкалик саёҳатчилар учун янгиланган сайёҳлик тавсияларини эълон қилди, деб ёзади «Nuz.uz». Барча мамлакатлар энди тўрт даражали хавфсизлик схемаси бўйича тартиб билан жойлашди. Биринчи гуруҳга бориш энг хавфсиз бўлган мамлакатлар, тўртинчисига эса саёҳат қилиш мутлақо тавсия этилмайдиган мамлакатлар киради.
Ўзбекистонни Давлат департаменти Америка фуқаролари учун ҳеч қандай хавф туғдирмайдиган энг хавфсиз мамлакатлардан иборат биринчи гуруҳга киритди.
Украина иккинчи гуруҳга кирди: бу ерда, ташқи сиёсий идора огоҳлантиришича, АҚШлик сайёҳлар жиноятчилик ва фуқаролар норозиликлари туфайли оғир аҳволга тушиб қолиши мумкин.
Қатор Европа мамлакатлари, шу жумладан Франция ва Буюк Британия ҳам терактлар хавфи туфайли иккинчи гуруҳга киритилди.
Россия терактлар ва маҳаллий аҳоли, мансабдорлар, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан тажовузкорлик хавфлари туфайли учинчи гуруҳга тушиб қолди.
Афғонистонда эса — хавфнинг тўртинчи даражаси. Жиноятчилик, терроризм, фуқаролар ва ҳарбий низоларнинг юқори даражаси сабабли у ерга бориш тавсия қилинмайди.
Изоҳ (0)