Туркия полицияси FETO билан боғлиқ шахсни Россия элчиси Андрей Карловни ўлдиришда гумон қилиб, ҳибсга олди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Гумонланувчи Туркияда тақиқланган ташкилотга алоқадорлиги учун қўлга олинганди. Энди унинг элчини ўлдиришни ташкиллашда «асосий рол» ўйнагани билдирилмоқда.
Мазкур шахс Туркияда 2016 йил ёзидаги давлат тўнтаришига уринишдан сўнг давлат секторидаги ишидан бўшатилганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Туркияда Андрей Карлов ўлдирилган кўргазма ташкилотчиси қўлга олинганди.
Изоҳ (0)