11 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Йиғилишда мамлакатнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, Президент девони вакиллари, ҳукумат аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа вазирлик ҳамда идоралар раҳбар ходимлари иштирок этди.
Йиғилиш тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмади.
Изоҳ (0)