Ўзбекистонда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар ижроси учун масъул бўлган пробация хизматини жорий қилиш кўзда тутилмоқда. Бу ҳақда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасида маълум қилинган, дея хабар беради «Халқ сўзи».
Пробация хизмати озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога ҳукм қилинган, жумладан, шартли ҳукм қилинган маҳкумларни қайта тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқларини рўёбга чиқариш борасида ишлар самарадорлигини ошириш ҳисобланади.
Ишлаб чиқилиши назарда тутилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида ана шу жиҳатлар белгилаб қўйилади. Пробация хизмати шахсий таркибини қисқартирилаётган йўл-патруль хизмати постлари штат бирликлари ҳисобидан шакллантириш назарда тутилмоқда.
Бу борадаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар жорий йил 20 ноябрга қадар ишлаб чиқилади.
Изоҳ (0)