Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолатини таъминлаш мақсадида паспорт тизими қоидаларини соддалаштириш режалаштирилмоқда, деб ёзади «Газета.uz». 2018 йилги «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» давлат дастури лойиҳасига мувофиқ, бу ҳақдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари 20 мартгача ишлаб чиқилиши керак.

Фото: «Газета.uz»

Фото: «Газета.uz»

Ҳужжатга мувофиқ паспорт олиш, таълим олиш, меҳнат қилиш ва бошқа конституциявий ҳуқуқларни амалга оширишда прописка билан боғлиқ чекловларни бартараф қилиш режалаштирилган.

Мавсумий ишларга жалб қилинганларни вақтинчалик рўйхатга олиш тизимини соддалаштириш, улар учун уй-жой ижараси, уй-жойдан текин фойдаланиш битимини тузиш талабини бекор қилиш кўзда тутилган.

Фуқароларнинг ўз турар жойларида паспортсиз, пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган шахслар яшаб туришига йўл қўйганлик учун жавобгарликни енгиллаштириш белгиланган.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
Рамзан Қодировни танқид қилган чеченистонлик блогер ўлдириб кетилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда талабалар учун қишки таътил муддати белгиланди
Маҳаллий
Ўзбекистонда сўнгги суткада 153 кишида коронавирус аниқланди