• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +28°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ахборот-коммуникация технологиялари ривожига бағишланган йиғилиш ўтказди

    2018 йил 9 январь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантириш ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати маълум қилди.

    Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

    Фото: Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати

    Унда Ўзбекистон бош вазири, унинг ўринбосарлари, тегишли вазирлик ва ташкилот раҳбарлари иштирок этди.

    Бугун мамлакатда ахборот-коммуникация технологияларини давлат бошқаруви, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа ва кундалик ҳаётга изчил жорий этиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

    Ўтган йилда рақамли телевидение қамрови 88 фоиздан 100 фоизгача етказилди. Мобил алоқадан фойдаланувчилар сони 7 фоизга ошиб, 22,8 миллионга етди. 2017 йилда ахборот технологиялари соҳасида 7,7 триллион сўмлик ёки 2016 йилга нисбатан 26 фоизга кўп хизмат кўрсатилди. Инвестиция дастури доирасида 260 миллион доллар ўзлаштирилди.

    Йиғилишда эришилган натижалар алоҳида қайд этилар экан, 2018 йилда ва яқин истиқболда амалга оширилиши зарур бўлган устувор вазифалар ҳақида ҳам сўз борди.

    Президент ахборот технологиялари соҳасида ҳали қилинадиган ишлар кўплиги, эришилган натижалар бошқа давлатларга қараганда анча паст кўрсаткичда эканлигини қайд этди.

    Мисол учун, ахборот технологиялари соҳасининг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улуши Жанубий Кореяда – 9 фоиз, Японияда – 5,5 фоиз, Хитой ва Ҳиндистонда – 4,7 фоиз, Ўзбекистонда атиги 2,2 фоизни ташкил этади. Буни ахборот-коммуникация ривожланиш индекси рейтингдаги 176 та мамлакат ичида Ўзбекистон 95-ўринни эгаллагани исботлаб турибди.

    Йиғилишда интернет тармоғига уланиш қамровини кенгайтириш ва тезлигини ошириш, дастурий таъминот, телекоммуникация соҳасида етакчи хорижий компаниялар билан алоқа ўрнатиш, «Электрон ҳукумат» тизимини янада ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берилди.

    «Интернетдан 20 миллион аҳоли фойдаланади, деб ҳисобот бергансизлар. Бироқ, миллий интернет орқали таклиф этиладиган хизматлар доираси жуда чеклангани сабабли аҳолининг аксарият қисми интернетдан фақат Telegram’да ёзишма учун фойдаланади, холос», — деди Шавкат Мирзиёев.

    Йиғилишда МДҲ давлатлари бўйича интернетнинг ўртача тезлиги бизникидан 10 марта юқорилиги қайд этилди. Алоқа операторлари чекка ҳудудларда, автомобиль ва темир йўлларга яқин ҳудудларда телекоммуникацияларни кенгайтиришга сармоя киритмаётгани таъкидланди.

    Мутасаддиларга интернет нархини кескин арзонлаштириш, тезлигини камида 4 баробарга ошириш, 2020 йилгача эса МДҲ давлатлари даражасига етказиш чора-тадбирларини кўриш бўйича зарур топшириқ берилди.

    Бугун «Хавфсиз шаҳар» ягона комплексини яратиш дастурига мувофиқ лойиҳанинг концепцияси ишлаб чиқилди. Унга кўра, Тошкент шаҳрида 16 мингдан ортиқ камералар ўрнатиш, Маълумотларни қайта ишлаш маркази ва Ситуация марказларини ташкил этиш белгиланган. Шунингдек, «Хавфсиз туризм», «Хавфсиз ҳудуд», «112» тизими, олий таълим муассасаларига имтихон топшириш жараёнларига видеокузатув ҳамда йўл ҳаракати қоидалари бузилишларини рўйхатга олиш тизимларини жорий этиш кўзда тутилган.

    Йиғилишда «Хавфсиз ҳудуд» ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

    Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 30 июндаги фармонига асосан ташкил этилган «Мирзо Улуғбек инновация маркази»да 140 дан ортиқ корхонага резидент мақоми берилиб, уларда айни вақтда мингдан ортиқ дастурчи мутахассис ишламоқда. Муҳаммад ал-Хоразмий номи берилган Тошкент ахборот технологиялари университетида энг замонавий технологиялар ва таълим услублари кенг жорий этилмоқда.

    2018 йилда халқаро тажрибани, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ривожланиш тенденцияларини инобатга олган ҳолда, «2018–2021 йилларда ‘Электрон ҳукумат’ тизимини янада ривожлантириш стратегияси»ни ишлаб чиқиш, «Мирзо Улуғбек инновация маркази» резидентлари томонидан кўрсатиладиган ишлар ва хизматлар ҳажмини камида 2 баробарга ҳамда экспорт ҳажмини 1,8 баробарга ошириш, резидентлар учун чет эл компаниялари билан ҳамкорлик қилишда ва янги бозорларга чиқишда кўмаклашиш бўйича тегишли топшириқлар берилди.

    Шунингдек, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетини уч йил ичида жаҳондаги энг обрўли минг университет сафига киритишни таъминлаш, соҳада жаҳонда етакчи бўлган университет ва компаниялар билан ҳамкорликни кучайтириш, профессор-ўқитувчилар ва талабаларнинг хорижий стажировкаси ва малака оширишини кенг ташкил этиш кераклиги таъкидланди.

    Йиғилишда дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва бунинг учун миллий кадрлар тайёрлаш ишлари ҳали талаб даражасида эмаслиги қайд этилди, мутасаддиларга дунёнинг йирик ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги корпорациялар билан тенглаша оладиган миллий оператор ва дастурчиларнинг фаолиятини такомиллаштириш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

    Йиғилишда «Ўзбектелеком» компаниясининг ишлаш самарадорлигини ошириш, телекоммуникация тармоқлари орқали халқаро телефон сўзлашувини ноқонуний амалга ошираётган субъектларга нисбатан молиявий жазо чораларини қўллаш, халқаро тажриба асосида почта тизимини тубдан қайта кўриб чиқиб, янада ривожлантириш, ахборот хавфсизлиги концепциясини ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

    09.01.2018, 19:58   Изоҳ (0)   23378
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Психолог: Ўзбекистонда қайноталарнинг шилқимлигидан сўнг ажрашиб кетган келинлар кўп (видео)

    09.01.2018, 19:37

    Острогожская ҳақида «энг сўнгги, энг аниқ» маълумотлар, Тошкентдаги антиқа жиноятлар, Қатарга мағлуб бўлган Ўзбекистон ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    09.01.2018, 19:27

    Тошкентда банкоматдаги пулни ўғирлаб, ускунани жарга улоқтириб кетишди

    09.01.2018, 18:45

    Шавкат Мирзиёев: Менга Янги йил байрами татимади (видео)

    09.01.2018, 18:18

    «У қайнотасининг ‘севаман’ деганини нотўғри тушунган». Келини томонидан «севги изҳори»да айбланган қайнота ЎзТВга чиқди

    09.01.2018, 17:45

    Ўзбекистоннинг 99 ёшдаги музейида бўлганмисиз? (фото)

    09.01.2018, 17:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.