Туркияда фавқулодда ҳолат тартиби яна камида бир маротаба узайтирилади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири ўринбосари Бекир Бўздоғ маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Мамлакатда фавқулодда ҳолат тартиби яна уч ойга узайтирилади», — деди у президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон бошчилигидаги ҳукумат йиғилишидан сўнг.
Ҳозирда мавжуд тартибнинг амалда бўлиши 19 январда якунланади. У 2016 йил 15 июлдаги давлат тўнтаришига уринишдан сўнг бешинчи бор узайтирилганди.
Изоҳ (0)