Интернетда ИШИД террорчи гуруҳи жангарисининг сўроқ қилиниши акс этган видео пайдо бўлди. Ролик Telegram’даги WarJournal каналида эълон қилинди.
Сўроқ чоғида ўзини Владимир Олейников деб таништирган эркак асли Доғистондан эканлигини, уч йилча муқаддам террорчилар сафига қўшилганини айтади. У жангарилар орасида тиббиёт ходими сифатида ишлаганини таъкидлайди.
Олейников Туркияга кетишга уринганида қўлга олинган эди. У сўроқ чоғида уйга қайтса ҳибсга олинишини айтади.
Изоҳ (0)