• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Шу пайтгача ташқи ахборот воситалари хориждаги душманона овоз сифатида кўрилар эди». «Америка овози» журналисти Ўзбекистонда бўлаётган ўзгаришларга муносабат билдирди

    ЎзАда «Америка овози» телерадиоси журналисти Навбаҳор Имомованинг Ўзбекистондаги ислоҳотлар ҳақидаги фикрлари чоп этилди.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА
    Ўзбекистонда ҳозир ўзига хос очилиш даври. Секин-аста, майда қадамлар билан бўлса-да, жамият ва ҳукумат олдинга интилаётгандек. Буни журналистика соҳасида ҳам сезиш мумкин.

    Яқинда Фарғона водийсида ўтган медиалагерда «Америка овози», «Озодлик» ва BBC каби хорижий ахборот воситаларининг ўзбекистонлик журналистлари Ватандаги ҳамкасбларига видеомурожаат қилди. Бу биз учун шу пайтгача кузатилмаган ноёб имконият бўлди.

    Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) бизнинг дастурларимизга эътибор бериб, шарҳларимизга қизиқиши ҳам ўзига хос прогресс. Журналистлар орасидаги бундай ҳамкорлик Ўзбекистон матбуоти ва оммавий ахборот воситалари ривожи учун ниҳоятда муҳим. Шу пайтгача «Америка овози», BBC ёки «Озодлик» каби ташқи ахборот воситалари хориждаги душманона овоз сифатида кўрилар эди. У ерда ишлаётган журналистларга ғаним сифатида қарашар эди. Бугун муносабат ўзгармоқда, хусусан, юқори поғоналарда.

    Ташқарида юрган миллионлаб ўзбекистонликлар сотқин эмас, ватангадо эмас. Улар чет элда ўз нонини топиб юрибди. Уларнинг Ўзбекистонга ижтимоий ва иқтисодий таъсири беқиёс. Буни давлат тушуна бошлади. Аммо айрим доираларда биз берган материалларга нисбатан норозилик кайфияти ҳамон мавжуд. Бундай ёндашув​ билан ўзгариш қилиб бўлмайди. Очиғи, ўзини зиёлиман, деб билганлар «суви чиқиб кетган» дашномлар билан бизни лаънатлаганида​ биз бир куламиз, бир ачинамиз. Чунки Ўзбекистонда янги давр бошланган бўлса, одамлар бир-бирини тинглай олиши, фикрлар хилма-хиллигини тан олиб, мунозара майдони кенгайиши керак.

    «Сен душмансан, сен ватангадосан, юртга керак эмассан», дея дағдаға қилиш ўзини зиёли, маданиятли жамият вакили, деб ҳисоблаган инсонга ҳеч қачон ярашмайди. Ҳамма ўзининг ижтимоий бурч ва ўрнини тушуниб этиши керак. Менинг бизни қораловчи томонларга гапим: Президентни қувватламоқчи ва мамлакат тўғри йўлдан боришини хоҳласангиз, ўзингизнинг дардингизни айтишни ўрганинг. Ўз манфаатингиз ва атрофдагилар манфаати учун курашинг.

    Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йилни юқори нотада тугатди. Унинг дангал гаплари, туб муаммоларни очиқ тан олиб, ҳар бир фуқарони ечим томон ҳаракат қилишга ундаётгани нафақат Ўзбекистон аҳлига, балки халқаро ҳамжамиятга ҳам умид ва ғайрат бағишламоқда. Ватан учун хизмат қилмоқчиман ёки Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилмоқчиман, деганлар кўпайиб бормоқда. Улар кўпаяверсин десангиз, дунёқарашни кенгайтириш керак. Бу дегани, ҳозир халқ учун ҳам, ҳукумат учун ҳам синов даври.

    Ўзбекларни дунёнинг ҳамма жойидан топиш мумкин. Ўзбекистон ҳукуматининг чет элда юрган миллионлаб фуқароларига нисбатан муносабати ижобийлаша бошлади. Ватандошларнинг қай бири билан суҳбатлашманг, шундай саволларни эшитасиз: Борсаммикан Ўзбекистонга? Нима қила оламан Ватан учун? Ватан биздан нима кутаяпти? Шароит қандай?

    Олий маълумотли, салоҳиятли, тажрибали ўзбек кадрлари сероб. Агар юртга шу кадрлар зарур бўлса, уларни систематик тарзда жалб этиш учун улар билан тўғридан-тўғри ишлайдиган бирор агентлик керак. Шундай бир орган бўлсинки, ватандошлар унга таяна олсин; бирор-бир соҳада ишлашни хоҳласа, шу идора орқали тегишли томонлар билан боғлана олсин. Ва, ўз навбатида, хорижда юрганлар ҳам ўйлаб кўриши керак: Биз ўзи нимага қодирмиз? Қўлимиздан нима келади? Масалан, Америкада мувафаққият қозонган одам Ўзбекистонда ҳам ишни албатта эплайди, дейиш қийин. Буюк ишлар қилишни ният қилиб юрган ватандошлар бор. Ватандошларга боғланган буюк орзулар бор. Уларни амалга ошириш учун чет элдагиларда ҳам, улар билан ишламоқчи бўлган даргоҳларда​ ҳам кучли ирода ва коммуникация салоҳияти бўлиши керак.

    Ташқи дунё ҳам Ўзбекистон халқи сингари вазиятни қизиқиш билан кузатади. Негаки, мамлакатда ўтган чорак аср давомида йўл қўйилган хатолар, самара бермаган ишлар борлиги очиқ ойдин айтилмоқда. Тўғри қарорлар қабул қилиш ҳукумат зиммасида, унинг амалиётини ҳаётга татбиқ этиш эса одамлар зиммасида. Бу жараёнда журналистлар ўта муҳим вазифани бажаради. Президент Шавкат Мирзиёевнинг «ватанпарвар журналистлар керак», деган гапи бу ҳукуматни мақтайдиган журналистлар керак, дегани эмас, биз буни шундай тушундик. Журналист ва журналистика халқнинг виждони бўладиган бўлса, Ўзбекистон халқи​ профессионал журналистларни етиштиришдан манфаатдор. Агар мамлакатда журналистика бўйича университет очиладиган бўлса, унга биринчи навбатда тажрибали журналистлар, дунё бўйлаб фаолият юритаётган мутахассислар жалб этилиши керак. Улардан қўрқмаслик керак. Мана сизга майдон, қўлингиздан келадиган ишни мана энди кўрсатинг, дея мурожаат қилиш керак. Тўғри, бу қийин жараён бўлади. Лекин бундай қадамлар юртни фақат олдинга етаклайди.

    Журналистлар халқнинг дардини ёритиб, унинг ишончини қозонишни ўрганиши, яъни ахборот воситалари ҳукумат билан халқ ўртасида кўприк бўлиши лозим. Президентни диққат билан эшицангиз, Шавкат Миромонович айнан шунга ундаяпти. Олдиндаги мураккаб синовлардан ўтиш учун ҳаммага матонат керак.

    Навбаҳор Имомова, «Америка овози» телерадиоси журналисти

    07.01.2018, 13:24   Изоҳ (0)   65098
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев: Кимки Ватан тараққиётига пул тикса, фарзандига ҳайкал қўйган бўлади

    07.01.2018, 11:35

    Шавкат Мирзиёев: «Сўрғил конининг тендеридан ким қанча еганини яхши биламан!»

    07.01.2018, 09:58

    Президент Captiva совға қилган Алишер Қурбонов нима учун Қорақалпоғистонга қайтган?

    07.01.2018, 09:35

    2018 йилда Тошкент вилоятида 300 та замонавий болалар боғчаси қурилади

    07.01.2018, 09:07

    Тошкент аэропорти туман туфайли ҳаво кемаларини қабул қилишни тўхтатди

    07.01.2018, 08:57

    Шавкат Мирзиёев: Агар Қуръони каримни эшита олсак, эшиттира олсак, элимизга нур келади

    06.01.2018, 22:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қирғизистонда бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

    Ўзбекистон | 25 август, 23:48

    Олимлар парацетамолнинг кутилмаган хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Дунё | 25 август, 23:40

    Россияда мигрантлар имтиҳонига аёллар билан мулоқот қилиш қоидаларини киритиш таклиф этилди

    Дунё | 25 август, 23:25

    Польша президенти украиналик қочқинларни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қонунга вето қўйди

    Дунё | 25 август, 23:15

    Британияда вертолёт қулаши натижасида уч киши ҳалок бўлди

    Дунё | 25 август, 23:05

    “АҚШ Украинага пул бермайди”. Трамп уруш ҳақида янги баёнотлар билан чиқди

    Дунё | 25 август, 22:57

    Иордания подшоҳи Самарқанддаги “Боқий шаҳар” мажмуасида бўлди

    Ўзбекистон | 25 август, 22:41
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.