Якутскда гўё йўлдан ўтишга чоғланган мактаб ўқувчилари манекенлари пайдо бўлди. Бу ҳақда Россия ИИВнинг республика бошқармаси маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Манекенлар шунчалик ишонарли ишланганки, уларни ҳақиқий ўқувчилар ўрнида қабул қилиш мумкин. Шунингдек, улар нур қайтарувчи элементлар билан жиҳозланган.
«Бундай чоралар республика давлат автоинспекцияси томонидан таълим муассасалари яқинида ҳайдовчилар эътиборини ошириш учун қўлланмоқда. Айнан шу манзиллардан машғулотларга бориш ва қайтишда кунига юзлаб бола ўтади», — дейилади бошқарма пресс-релизида.
Изоҳ (0)