Лас-Вегасда бўлиб ўтадиган CES кўргазмасида Nissan компанияси машинани фикр кучи билан бошқариш имконини берадиган Brain-to-Vehicle (B2V) технологиясини тақдим этади. Тизимнинг қандай ишлаши махсус симулятор автомобиль орқали кўрсатиб берилади, деб хабар берди «Мотор».
Nissan’нинг маълум қилишича, янги технология машинани ҳайдашдан завқ олиш имконини беради. Ҳайдовчининг бошидаги электрон қурилма автомобилни бошқариб кетаётган одам яқин вақт ичида қандай ҳаракатларни амалга оширишини олдиндан билади ва унга бу борада ёрдам беради.
Тизим уч сония ичида ҳайдовчи рулни қайси томонга бурмоқчилигини ёки тезроқ ҳайдамоқчи эканлигини пайқайди. Шунга боғлиқ равишда электрон ёрдамчилар ушбу маълумотлар асосида керакли ҳаракатга олдиндан тайёрланади ва уни тезроқ бажаради. Масалан, шунга ўхшаш технология фавқулодда тормозлаш ва тўсиқларга дуч келинганида тезда чора кўриш имконини беради.
Маълумотларга кўра, электроника керакли ҳаракатни 0,2—0,5 сонияга одамдан тезроқ бажаради.
Бундан ташқари, B2V тизими автобошқарув тизимини яхшилашда ҳам ёрдам беради.
Изоҳ (0)