Илон Маск Twitter’даги микроблогида одамларни янги Tesla заводида ишлашга таклиф қилди. Бу ҳақда «Известия» хабар бермоқда.
Завод АҚШнинг Невада штатидаги саҳрода, Sparkс шаҳри яқинида қурилмоқда. Мазкур корхонада компания электромобиллари учун аккумулятор батареялари ва трансмиссиялар ишлаб чиқарилади.
«Ер юзидаги энг катта ва илғор фабрикада ишлагани келинг! У дарё яқинида, гўзал Серра-Невада тоғлари ёнида, ёввойи отлар манзил топган жойда», — дея даъват қилади тадбиркор ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Изоҳ (0)