Россиянинг Нижний Новгород вилоятида MAN бензин ташувчи юк машинаси билан тўқнашиб кетган ВАЗ-2114 автомобили ҳайдовчиси ва унинг тўрт йўловчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
«Интерфакс»нинг маҳаллий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош инспекциясига асосланиб хабар беришича, ҳодиса 6 январь куни Тошкент вақти билан 10:00 атрофида юз берган.
Йўл-транспорт ҳодисаси «Нижний Новгород — Саратов» йўлининг 211-километрида юз берган. Қайд этишларича, ҳалок бўлганларнинг бари Нижний Новгород вилоятида истиқомат қилувчилар бўлган.
Авария қандай юз бергани ҳақида батафсил ахборот ҳозирча йўқ.
Изоҳ (0)