АҚШнинг Колорадо университети муҳандислари замонавий роботларни яхшилаш йўлини топди. Тадқиқотчилар андроидлар учун махсус сунъий мускуллар ишлаб чиққан. Ихтиро «темир одамлар»ни кучли ва мўрт жисмлар билан ишлашда эҳтиёткор қилади. Бу ҳақда EADaily хабар берди.
Муҳандислар пневматик ва гидравлик материаллар ўрнига роботлар ҳаракатини силлиқ қилувчи юмшоқ ва эгилувчан элементлардан фойдаланган.
Сунъий мускуллар темир ёки пластик варақлардан тайёрланган каркасларга маҳкамланади. Янги технология туфайли роботлар бейзбол коптогини улоқтиришни ва сув идишини кўтаришни ўрганиб олди.
Изоҳ (0)