Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Американинг The National Interest журнали Россия 2018 йилда Латвия, Литва ва Эстонияни қисман ёки тўлиқ эгаллаб олишга уриниши мумкин, деб ёзмоқда. Бу мақсадга эришиш учун Москва 845 минг нафар аскар йиғиши мумкин, дея мазкур мақолага EADaily эътибор қаратди.

Фото: The National Interest

Фото: The National Interest

Мақолага кўра, Болтиқдаги уч мамлакатда 6,2 миллион киши яшайди, тахминан 22 минг нафар аскар ва 450 дона артиллерия бор, бироқ танк ва самолётлар мавжуд эмас. Москва 2600 та танк, 5500 та артиллерия ва қарийб 1400 та самолёт кўмагида 845 минг нафар аскар тўплай олади.

Мақола муаллифининг фикрича, Москва операцияни кўп ресурс сарфламасдан, чақмоқ тезлигида амалга ошириши мумкин. Унга кўра, бу ҳолатда қаршилик кўрсатиш маънисиз ва Болтиқбўйи аҳолиси партизанлик урушига тайёрланиши керак бўлади. Муаллиф Болтиқбўйи мамлакатлари жамиятни ҳаракатга келтириш ҳисобига Россия бошқинидан ҳимоя режасига эга эканлигига эътибор қаратмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди