Марк Цукерберг бу йил ижтимоий тармоқдаги муаммоларни бартараф этишга уриниб кўришини билдирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Facebook асосчиси анча вақтдан бери ўз олдига ҳар бир йил учун мақсад қўйиб келаётганини эслатди.
«Facebook’да иш кўп. Ҳамжамиятимизни ҳақорат ва нафратдан, бошқа давлатлар аралашувидан ҳимоя қилиш, фойдаланувчилар тармоқда вақтини яхши ўтказишини таъминлаш ва ҳоказо. 2018 йилдаги асосий мақсадим мазкур муҳим муаммоларни ўнглашга эътибор қаратишдан иборат», — таъкидлади Цукерберг Facebook’даги саҳифасида.
Изоҳ (0)