Россия олий судига Telegram юристларидан Федерал хавфсизлик хизматининг хабарлар матнини ошкор этиш бўйича қарорини бекор қилиш юзасидан даъво келиб тушди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Даъво 26 декабрь куни олинди ва судьяга топширилди. Суд уни кўриб чиқиш учун қабул қилиш ёки қилмаслиги 3 кун мобайнида ҳал бўлади.
Мессенжер номидан иш кўраётган «Агора» ҳуқуқ ҳимоячилари гуруҳи Олий суддан ФХХнинг жорий йил 19 июлидаги буйруғини бекор қилишни сўрамоқда. Мазкур ҳужжат «ташкилотчилар томонидан хабарлар матнини ўқиш учун зарур маълумотни тақдим этиш» тартибини белгилаб беради.
Юристларга кўра, ёзишма махфийлиги фақат маълум шароитда ва қонунга мувофиқ чекланиши мумкинлиги сабабли буйруқ жиноий-процессуал қонунчиликка зид ҳисобланади
Изоҳ (0)