Норвегия FM-радио тармоғини рақамли радиога тўлиқ алмаштирган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Мамлакат рақамли радиога ўтишни шу йил январь ойида бошлаганди. 15 декабрь куни энг шимолий минтақалар ва Арктикадаги Свальбард архипелаги охири бўлиб рақамли аудиоэшиттиришга ўтди.
Норвегия расмийларига кўра, рақамли радио овознинг аъло сифати ва кўпроқ каналларни таклиф этади, қиймати эса FM-станциялар нархининг саккиздан бирига тўғри келади.
Шунингдек, тингловчиларга ўтказиб юборган дастурларини қайта тинглаш имкониятини яратади ва фавқулодда вазиятларда шошилинч хабарлар етказишни енгиллаштиради.
Изоҳ (0)