Ирландиянинг Ryanair авиакомпаниясининг Лондондан Малагага учувчи рейси йўловчиси самолётдан чиқишни кутишга сабри чидамасдан, ҳалокат чиқиш йўли орқали унинг қанотига чиқиб олди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўловчи 57 ёшли Польша фуқароси бўлган. Қўниш ярим соатга кечиккан, эркак эса қўл юки билан самолётнинг қанотига чиқиб олган. Йўловчи борт кузатувчилари уни бортга қайтишга кўндиргунига қадар ўша жойда ўтирган.
Бошқа бир йўловчининг маълум қилишича, польшалик эркакнинг астма касаллиги бўлган, чунки у парвоз вақтида бир неча марта ингалятор қабул қилган. Қўнишдан сўнг унинг касали хуруж қила бошлагач, эркак борт кузатувчиларидан қўйиб юборишни сўраган. Борт кузатувчилари бунга рози бўлмагач, эркак кемани мустақил тарк этишга қарор қилган.
Авиакомпания томонидан маълум қилинишича, эркак қўлга олинган. Ryanair вакиллари айнан испан хавфсизлик меъёрлари бузилгани сабабли ҳодиса Испания мутассаддилари томонидан кўриб чиқилишини қайд этган.
Изоҳ (0)