Тошкентнинг «Локомотив» футбол клубини уч футболчи тарк этди: Бобур Давлатов, Муҳаммад Коне, Олабиран Блессинг Муйива.
«Темирйўлчилар» матбуот хизмати жамоа муваффақиятларига ҳисса қўшган мазкур уч футболчига ўз миннатдорчилигини изҳор қилган. Клуб раҳбарияти эса якунига етган шартномани узайтиришдан маъни йўқ деб ҳисоблаган.
Ивуарлик Муҳаммад Коне «Локомотив»нинг 17 та ўйинида майдонга тушди. У ЖЧ саралаш ўйинлари вақтида Буркина-Фасо термасидан чиқарув ҳам олди ва учрашувларни захира ўриндиғида кузатди. Ҳимоячи эндиликда Тошкент клуби аъзоси ҳисобланмайди.
Нигериялик Олабиран Блессинг Муйива эса 5 тагина ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол уришга эришди. 19 ёшли ҳужумчи эркин агент сифатида ўзига янги клуб ахтариши мумкин. Шунингдек, Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этадиган клуб шарафини фаолиятини якунлаган Тимур Кападзе ҳам келаси мавсумдан бошлаб ҳимоя қилмайди.
Аввалроқ «Локомотив» ўзининг рақиби «Пахтакор»га ўтиб кетгани айтилган Икром Алибоев билан 2 йиллик шартнома имзолаганди.
Изоҳ (0)