АҚШ президенти Дональд Трамп Давлат департаменти махфий мактубларини шахсий компьютеридан жўнатган Хиллари Клинтоннинг ёрдамчисини қамашга чақирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Хиллари Клинтоннинг виждонсиз ёрдамчиси Хума Абедин оддий хавфсизлик қоидаларига риоя этмаганликда айбланмоқда. У хорижий жосуслар қўлига махфий паролларни топшириб қўйди. Қамаш керак!» — деб таҳдид қилди Трамп Twitter’даги саҳифаси орқали.
Олдинроқ Абедин собиқ турмуш ўртоғи, конгрессмен Энтони Уинер ҳам фойдаланиши мумкин бўлган уй компьютеридан 2,8 минг идоравий ҳужжатни жўнатгани маълум бўлганди.
Изоҳ (0)